Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўзимга қайтариб бер, чунки мен ҳақимда араблар, анавининиг ҳимояси ўтмади, дейишларини ёқтирмайман», деди. Шунда Абу Бакр: «Ҳимоянгни ўзингга қайтариб бераман, мен Улуғ ва Буюк Аллоҳнинг ҳимоясини истайман», деди».

 

  • Ҳоким Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «Умар Макка масжидида мушриклар билан эрталабдан қуёш бошининг рўпарасига келгунига қадар олишди. Кейин ҳолдан тойиб, ўтириб қолди. Қизил чопон, йўл-йўл кўйлак кийган, кўркам юзли бир киши келиб, уни қутқариб олди-да: «Бу одамдан нимани истайсизлар?», деди. Улар: «Ҳеч нарсани, Аллоҳга қасамки, у диндан қайтди», дейишди. «Бир одам ўзи учун бир динни танлаб олса, бунинг нимаси ёмон, қўйинглар уни, ўзига хоҳлаганини танлаб олаверсин, сизлар Бану Адий Умарнинг ўлимига рози бўлади деб ўйлайсизларми? Аллоҳга қасамки рози бўлмайди», деди. Ўша куни Умар: «Эй Аллоҳнинг душманлари, уч юзтага етганимизда сизларни чиқариб юборган бўлардик», деди. Кейинчалик дадамдан: «Ўша куни сизни қутқариб қолган одам ким эди?», деб сўраган эдим: «Амр ибн Оснинг отаси Ос ибн Воил эди», деб жавоб бердилар». Бу ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилиб, Муслим шартига кўра саҳиҳ, деган ва уни Заҳабий маъқуллаган. Уни ибн Ҳиббон ҳам ўзининг «Саҳиҳ»ида ривоят қилган. Ҳоким ривоят қилган бу ҳадис Бухорий ривоят қилган аввалги ҳадисга зид эмас. Унда Умар ўлдиришларидан қўрқиб уйда ўтирган эди. Бу икки ҳадис икки вақтда бўлган икки ҳодиса бўлиши мумкин.
  • Байҳақий «Далоил»да ва Заҳабий «Тарих»да Мусо ибн Уқбадан ривоят қиладилар: «Усмон ибн Мазъун ва унинг дўстлари орқага қайтганлардан эдилар. Маккага ҳомийсиз кира олмадилар. Валид ибн Муғийра Усмон ибн Мазъунни ўз ҳимоясига олди. Усмон дўстларининг устига ёғилаётган балоларни, улардан бир қанчасининг қамчи ва ўт билан азобланаётганини, ўзининг эса тинч-омонлигини кўриб, балоланишни афзал билди ва Валидга: «Эй амаки, мени ўз ҳимоянгизга олдингиз, энди қариндошларингизнинг олдига чиқиб, мендан ҳимоянгизни қайтариб олишингизни хоҳлайман», деди. Шунда Валид: «Эй жиян, кейин улар сенга озор бериб, сени ҳақорат қилсаларчи?», деган эди, Усмон: «Ҳеч ким менга эътироз ҳам билдиролмайди, озор ҳам беролмайди» деб, ўз сўзида қаттиқ туриб олди. Валид ночор уни масжидга олиб чиқди. У ерда Қурайш мажлис қуриб,

 

123-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278